АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти сўнгги бир неча ой ичида Украинага мамлакатнинг жанубий вилоятларини деоккупация қилиш учун мўлжалланган қурол-яроғларни бермоқда. Бу ҳақда CNN Оқ уй вакилига таяниб хабар қилди.
Расмийга кўра, Украина мамлакат жанубида режалаштирилган қарши ҳужум учун Вашингтондан қурол сўраган. Унинг қўшимча қилишича, АҚШ сўнгги икки ой ичида ўтказилган бир нечта ёрдам пакетларида кўпроқ ўқ-дорилар, артиллерия ва бошқа қуроллар учун сўровларнинг бир қисмини қондирган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)