АҚШ Федерал сайлов комиссиясига 2024 йилги овоз бериш жараёнларида Жо Байденнинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватловчи ҳаракатни рўйхатдан ўтказиш бўйича сўров келиб тушди, деб ёзмоқда «РИА Новости» тегишли ҳужжатга таяниб.
Маълумотларга кўра, гап 26 август куни рўйхатдан ўтиш учун ариза топширган Biden for president ҳаракати ҳақида бормоқда. Қайд этилишича, ҳужжатда 2024 йилги сайловларда асосий номзодлар сифатида Байден ва АҚШ вице-президенти Камала Харрис кўрсатилган. Бироқ амалдаги президентнинг қайси партиядан номзодини кўрсатиши ҳозирча аниқ эмас.
Daily Mail хабарига кўра, Байденни қўллаб-қувватловчи ҳаракатдан ариза келиб тушиши сиёсатчининг ўзи бир неча бор таъкидлаб ўтган иккинчи муддатга сайланиш режаларининг яна бир тасдиғидир. Шу билан бирга, нашрнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда Демократик партия президентнинг рейтинги пастлиги боис унинг хоҳиш-иродасига шубҳа билан қарамоқда.
Изоҳ (0)