Муқтада ас-Садр сиёсатни тарк этиши муносабати билан Бағдодда бошланган норозилик намойишлари ва тартибсизликлар қурбонлари сони 30 кишига етди. Бу ҳақда Mehrnews агентлиги хабар бермоқда.
Воқеа оқибатида 700 га яқин одам, жумладан, хавфсизлик кучларининг 110 нафар ходими яраланган.
Намойишлар бир кун аввал ас-Садр сиёсатдан кетиши ва инсон ҳуқуқлари бўйича собиқ вазир Муҳаммад ал-Суданийнинг ҳукумат раҳбари этиб тайинланиши эълон қилгани муносабати билан бошланган эди.
Кейин юзлаб одамлар ироқлик сиёсатчиларнинг хорижлик ҳамкасблари билан учрашадиган асосий жойи бўлган мамлакат парламентига бостириб кирди.
Бу воқеалар сабаб, Ироқ ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати эълон қилди. Бироқ шунга қарамай, пойтахтда ҳам, мамлакатнинг бошқа бир қанча минтақаларида ҳам намойишлар давом этмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)