«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Ла Лига 3-тури доирасида «Вальядолид»га қарши кечган ўйинда (4:0) дубль қайд этди.
Польшалик футболчи Ла Лигадаги дастлабки учта турида тўртта гол урди. Левандовски «Барселона» сафида ушбу натижани қайд этган XXI асрдаги илк футболчи бўлди.
Умумий олганда сўнгги бор Радамель Фалькао 2011 йил «Атлетико» сафида Ла Лигадаги дастлабки учта ўйинида тўртта гол урганди.
Изоҳ (0)