Футбол бўйича Франция чемпионатининг 4-туридан ўрин олган қатор учрашувлар 28 август, якшанба куни бўлиб ўтди.
«ПСЖ» ўз уйида «Монако»ни қабул қилди. Учрашувнинг 20-дақиқасида Кевин Фолланд меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бунга парижликлар Неймарнинг 70-дақиқадаги голи билан жавоб қайтарди.
Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «ПСЖ» жорий мавсум илк бор очко йўқотди.
4-турдан кейин Лига 1 мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:
Лига 1
4-тур баҳслари
28 август, якшанба
«ПСЖ» – «Монако» 1:1
Голлар: 0:1 – 20 Фолланд, 1:1 – 70, пенальти Неймар.«ПСЖ»: Доннарумма, Ҳакими, Рамос, Маркиньос (Мукиеле, 87), Кимпембе, Мендеш, Верратти, Саншеш (Данилу Перейра, 63), Месси (Сарабия, 87), Неймар, Мбаппе.
«Монако»: Нюбел, Агиляр, Марипан, Дисаси, Бадиашиле, Кайо Энрике, Головин (Эмболо, 64), Камара (Жан Лукас, 74), Фофана, Бен-Йеддер, Фолланд (Аклиуш, 25; Минамино, 64).
Огоҳлантиришлар: Неймар (5), Аклиуш (40), Камара (55), Кимпембе (77), Верратти (86), Бадиашиле (90), Ҳакими (90), Кайо Энрике (90).
Изоҳ (0)