«Рома» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов Туркиянинг «Бешиктош» жамоаси қизиқишига сабаб бўлган. Бу ҳақда «Спорт-Экспресс» хабар қилмоқда.
Турк клуби римликлар билан музокара ўтказган. Бу ҳақда «Бешиктош» спорт директори Жейҳун Казанчи маълум қилди.
«Биз ‘Рома’ вакиллари билан июнь ойида учрашдик. Бироқ кейин бошқа ҳужумчи сотиб олдик. Ҳозирда яна бир ҳужумчига эҳтиёжимиз йўқ. ‘Бешиктош’ футболчи учун сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йиллик ижара шартномаси таклиф қилганди», — дейди Казанчи.
Аввалроқ «Болонья» Шомуродовни сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиши ва айрим кўрсаткичлар қайд этиладиган бўлса, бу ҳуқуқ мажбуриятга айланиши ҳақида хабар қилинганди. Шунингдек, Туркиянинг амалдаги чемпиони «Трабзонспор» ҳам ўзбекистонлик ўйинчига қизиқиш билдиргани айтилганди.
Шомуродов 2021 йилнинг ёзги трансфер ойнасида 18 миллион евро эвазига «Женоа»дан «Рома»га ўтганди. У «бўрилар»сафида жами 40 та ўйин ўтказиб, бешта гол ва олтита голли узатма амалга оширди.
Изоҳ (0)