Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

28 август куни АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг Антиэтам ва Чанcеллорсвилле эсминецлари (ҳарбий кемалари) Тайван бўғозига кирди. Бу ҳақда АҚШ ҲДК еттинчи флоти маълум қилди. Оролга август бошида АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг ташрифидан кейин биринчи марта шундай ҳолат юз бермоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Сўнгги йилларда Америка ҳарбий кемалари, баъзан эса Буюк Британия ва Канада каби иттифоқдош давлатлар кемалари ҳам бўғоз орқали тез-тез ўтиб турарди ва бу билан Пекиннинг ғазабини қўзғатарди.

Тайван бўғозидан Америка крейсерлари ўтгач, Хитой ўз қуролли кучларини юқори жанговар шайлик ҳолатига келтирди, бу ҳақда Хитой Халқ озодлик армияси жанговар қўмондонлиги Шарқий зона расмий вакили Ши I маълум қилди.

28 август куни куннинг иккинчи ярмида Тайван қуролли кучлари оролга Хитой армиясининг 23 та самолёти ва саккизта кемаси яқинлашиб келаётганини қайд этган. Бунга жавобан, Тайван мудофаа идораси вазиятни кузатиш учун ҳаво патрулини йўналтирди, радиоогоҳлантириш эълон қилди, шунингдек, зенит-ракета мажмуаларини тайёр ҳолатга келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Тайван атрофидаги вазият август бошида оролга АҚШ Вакиллар палатаси Нэнси Пелоси ташриф буюрганидан кейин кескинлашганди. Шундан сўнг Хитой Тайван атрофида тарихдаги энг йирик ҳарбий машғулотларни ўтказди. Бундан ташқари, ХХР Вашингтон билан асосий мулоқот каналларини ёпиб қўйди, у орқали, шу жумладан, юқори даражадаги ҳарбий мулоқот ҳам олиб борилар эди. 26 август куни яна бир АҚШ сенатори Тайванга келди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар