Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 28 август куни одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, ЙТҲ шу куни соат 13:40 ларда 4Р-79 Қарши—Шаҳрисабз йўлининг Қамаши тумани «Қўшкапа» маҳалласидан ўтган 43-километрида юз берган. Ҳайдовчи Ж.Р. Lacetti автомашинасида Шаҳрисабз шаҳри томон ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи П.Ж. бошқарувидаги Gentra автомашинасининг қатнов қисмига чиқиб кетиши сабабли бир-бирига урилган.
Оқибатда Lacetti машинаси ёниб кетган. Ҳайдовчи Ж.Р. ҳодиса жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қамаши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)