Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Зангиота туманида 2 нафар фуқаронинг 1 200 АҚШ долларини қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар ушланди.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда муқаддам ўғрилик ва бошқа жиноятлари учун судланган Н.Н. фуқаролар Д. ва I.нинг ишончига кириб, уларга гўёки танишлари ёрдамида «Қўйлиқ деҳқон бозори» атрофида салқин ичимликлар савдоси билан рухсатномасиз фаолият юритишларига шароит яратиб бериш эвазига жами 1 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар