Ижтимоий тармоқларда Range Rover машинаси олд қисмига қўшимча жиҳоз ўрнатилгани акс этган видео тарқалганди. Наманган вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Қайд этилишича, давлат рақам белгиси 50 S 888 QА бўлган транспорт воситасининг видеотасвири бўйича Наманган вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, автомашина эгасининг шахси аниқланди.
Транспорт воситасига ноқонуний тарзда қўшимча жиҳоз ўрнатган ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдонига жойлаштирилди.
Ўз навбатида, ҳайдовчи ишидан пушаймон эканини билдириб, бошқаларни ҳам қоидаларга амал қилишга чақирди.
Мавзуга доир: Наманганда транспорт воситалари ҳаракатига халақит берган тўй кортежи автомобиллари жарима майдонига жойлаштирилди
Изоҳ (0)