Қуйи Чирчиқ туманида эр рашк сабаб хотинини хусусий уй боғчасидаги болалар кўз ўнгида бўғиб, калтаклагани, кўп ўтмай аёлни пичоқлаб, ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.
«Дарё» мухбири марҳума яшаган маҳаллага бориб, аёлнинг қўшнилари ва маҳалла раиси билан суҳбатлашди ҳамда фожианинг сабабларини ўрганишга ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда Қуйи Чирчиқ туман прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)