Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жюл Кунде «Барселона»нинг Ла Лигадаги кейинги ўйинида иштирок этиши мумкин.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

The Athletic нашрининг хабарига кўра, каталонияликлар 23 ёшли футболчини рўйхатдан ўтказди. Эслатиб ўтамиз, «Барселона» футболчи учун «Севилья»га 50+5 миллион евро тўлаган.

Шу тариқа ҳимоячи «Вальядолид»га қарши 3-турда иштирок этиш имконига эга бўлди. Жамоалар ўртасидаги ўйин 28 август санасига белгиланган.

Кунде рўйхатдан ўтмаганлиги сабаб, Испания чемпионатининг дастлабки 2 турини ўтказиб юборди.

Жюл «Барселона» томонидан рўйхатдан ўтказилмаган охирги янги футболчи эди. Бундан аввал «кўк-анорранглилар» Роберт Левандовски, Франк Кессиэ, Рафинья Диас ва Андреас Кристенсенларни Испания чемпионатининг 1-тур қайдномасига киритган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар