Туркиянинг “Истанбул Башакшеҳир” клуби матбуот хизмати Москванинг “ЦСКА” жамоаси ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаевнинг эҳтимолий трансфери ҳақида изоҳ берди. Бу ҳақда Матч TV нашри хабар бермоқда.

Бизда бу борада ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳозирда жамоа Австрияда янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда, — дея клуб матбуот хизматининг сўзларини келтиради манба.
Аввалроқ бир қатор ОАВда тарқалган хабарларга кўра, “Башакшеҳир” ва “ЦСКА” клублари ўзбекистонлик футболчининг трансфери борасида келишувга эришган. Унда ёзилишича, битим суммаси 7 миллион евро атрофида бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли ярим ҳимоячининг “ЦСКА” билан амалдаги шартномаси 2026 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали Файзуллаевнинг қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, аввалроқ истанбулликлар Ўзбекистон терма жамоасининг бошқ абир футболчиси — ҳужумчи Элдор Шомуродов билан шартнома имзолаган эди. “Башакшеҳир” Шомуродовни “Рома”дан бир мавсумга ижарага олганди. Шунингдек, келишувда уни 2,7 миллион еврога сотиб олиш банди ҳам киритилган.
Изоҳ (0)