Қозоғистоннинг «Баитерек» миллий холдинги ва «Сбербанк» ўртасида сотиш ва сотиб олиш бўйича битим имзоланди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Таъкидланишича, «Сбербанк» жорий геосиёсий вазиятдан ва банк мижозлари манфаатларидан келиб чиқиб, Қозоғистон бозоридан чиқишга қарор қилган.
«Сбербанк Kazakhstan етарлича ликвидлик таъминотига, юқори сифатли кредит портфелига эга ва кўп йиллар давомида Қозоғистон молия бозорининг асосий иштирокчиларидан бири бўлиб келган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, банк мижозлар олдидаги барча мажбуриятларини бажаришда давом этади ва мавжуд мижозларга банк маҳсулотлари учун барча шарт-шароитлар ўзгаришсиз қолади.
«Бу келишув банкнинг фаолиятини тўлиқ тиклаш, омонатларни жалб қилиш ва тўловларни амалга ошириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун маҳсулот ва хизматларни ривожлантиришни давом эттириш имконини беради», — дейилади холдинг хабарида.
Томонлар келишувни яқин вақт ичида якунлашни режалаштирмоқда.
Аввалроқ «Сбербанк» Ўзбекистондаги карталарга пул ўтказиш комиссиясини бекор қилиши ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)