Жорий йилнинг биринчи олти ойида Ўзбекистон Қозоғистондан ўтган йилга нисбатан 4,5 баравар кўп — жами 10 минг тонна гўшт сотиб олди. Бу ҳақда «Курсив» хабар бермоқда.
Бу қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларга 40 миллион доллардан ортиқ даромад олиш имконини берди.
Умуман олганда, Ўзбекистон гўшт импортининг 31 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келади.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг ўтган олти ойида мамлакатга 129 миллион долларлик гўшт маҳсулотлари импорт қилинган.
Ўзбекистонда бозор сиғими анча катта, шунинг учун Қозоғистон мамлакатга гўшт экспортини янада ошириши мумкин. Кўплаб янги қозоғистонлик ишлаб чиқарувчилар Ўзбекистонга гўшт маҳсулотларини етказиб бериш учун рухсат олмоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси Қозоғистондан 57 та компания (ўтган йилга нисбатан 19 тага кўп) гўшт етказиб берувчилар рўйхатига киритилганини маълум қилди.
Қозоғистон совутилган ва музлатилган гўшт экспортини 15 фоизга қисқартирди. Бироқ, юқори нархлар туфайли экспортнинг умумий қиймати 35 фоизга ошди.
Ушбу даромад ўсишининг яна бир омили экспорт йўналишларини ўзгартиришдир, чунки қозоғистонлик фермерлар янги харидорларни қидирмоқда.
Масалан, Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликларига парранда гўшти етказиб беришни бошлаган бўлса, Россияга экспорт ҳажми тўрт баравар камайди.
Изоҳ (0)