Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида тақинчоқлар ўғриси фош этилди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги.
Қайд этилишича, 8 август куни туманнинг «Нелоба» маҳалласида яшовчи, Б.Б. ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У аризасида 2021 йил август—сентябрь ойларида шу туманда яшовчи Т.С. унинг уйида вақтинча яшаб келиб, 150 миллион сўмлик ҳар хил тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетганини билдирган.
Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Т.С. содир этгани аниқланиб, ашёвий далиллар олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)