Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган миллий рамзлар бўйича сўровномада Россия раҳбари Владимир Путин 4-ўринни эгаллади.
Сўров натижаларига кўра, россияликларнинг 12 фоизи расмий давлат рамзларини (байроқ, герб ва мадҳия) асосий миллий рамз деб билади. Иккинчи ўринда улар рус халқини, учинчи ўринда уйи ёки мамлакатнинг ўзини миллий рамз деб атаган.
Россияликларнинг 7 фоизи Владимир Путинни асосий миллий рамз деб ҳисобламоқда — мамлакат табиати ва қайинлари учун ҳам худди шунча фоиз одам овоз берган.
Россияликларнинг 5 фоизи айиқни, 4 фоизи дўстлик, биродарлик ва инсонийликни, 3 фоизи рус маданияти ва ёғоч қўғирчоқларини, 2 фоизи эса Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабани миллий рамз деб атаган.
Мавзуга доир: Россияликларнинг қарийб 40 фоизи Путиннинг 2024 йилдан сўнг президент бўлишига қарши
Изоҳ (0)