Навоий вилояти, Кармана туманидаги ҳовли кимошди савдосига қўйилди. Лот маълумотлари «E-auksion» порталида эълон қилинган.
Лот аукционга фуқаролик ишлари бўйича суд ҳукми билан Навоий шаҳар МИБ томонидан жойлаштирилган. 2015 йилда қурилган ушбу 2 қаватли уй 10 хонадан иборат.
Ер участкасининг умумий майдони — 0,11 гектар. Бинонинг майдони — 658 квадрат метр. Ҳовлида газ, сув, электр таъминоти ва канализация тизими мавжуд.
Аукционга қўйилган ҳовлининг бошланғич баҳоси — 1,28 млрд сўм. Аризалар 16-сентябр 09:00 га қадар қабул қилинади. Савдолар худди шу куни 10:00 да бошланади.
Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)