• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Путин Тўқаев билан учрашувда КХШТ доирасида қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилишини эълон қилди

    Россия ва Қозоғистон турли муассасалар даражасида фаол ҳамкорлик қилмоқда, хусусан, икки мамлакат ҳарбий вазирликлари Коллектив хавфсизлик тўғрисидаги шартнома ташкилоти (КХШТ) доирасида қўшма ҳарбий ўқув машқларига тайёргарлик олиб бормоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин қозоғистонлик ҳамкасби Қосим Жўмарт Тўқаев билан Сочида бўлиб ўтган учрашув чоғида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

    Фото: «ТАСС»

    Фото: «ТАСС»

    «Бизнинг вазирликларимиз ҳам, идораларимиз, ҳукуматлараро комиссияларимиз ҳам фаол ишлайди, ташқи ишлар вазирликларимиз, мудофаа вазирликларимиз биргаликда турли тадбирларни, шу жумладан, КХШТ доирасидаги қўшма ҳарбий машғулотларни ва бошқа нарсаларни тайёрламоқда», — деди Путин.

    Шунингдек, у Москва ва Нур-Султон ўртасида товар айланмаси ўсаётганини қайд этди, чунончи, беш ой ичида деярли 9 фоизга ошган, бундан ташқари инвестициялар ҳажми ҳам ортган. «Россия Қозоғистоннинг савдо-иқтисодий шериклари орасида биринчи ўринда туради,… барча йўналишлар бўйича ишлар етарлича фаол равишда, ижобий тарзда бормоқда», — дея таъкидлади Путин.

    Тўқаевнинг сўзларига кўра, ўтган йили мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 24,5 миллиард долларни ташкил қилган, 2022 йилда ҳам ҳамкорлик муваффақиятли ривожланишда давом этмоқда. Қозоғистон етакчиси мамлакатлар халқаро майдонларда ҳам, масалан, БМТда ҳамкорлик қилишини қайд этди. Тўқаев эслатишича, шу йил Қозоғистон МДҲда раислик қилмоқда, у ҳамдўстликнинг октябрда бўлиб ўтадиган саммитида Путин шахсан қатнашишига умид билдирди.

    «Геосиёсий вазиятнинг ўзига хослиги бизга келишиб олиш зарурлигини кўрсатмоқда, эҳтимол янги вазифалар юзасидан ҳукуматларга қўшимча топшириқлар бериш орқали», — деди Тўқаев. Унинг айтишича, ҳозир Россия-Қозоғистон ҳамкорлигининг келажаги ҳақида «пессимистиc прогнозлар» қилиш учун асослар йўқ.

    Учрашув аввалида давлат раҳбарлари қўл бериб ва қучоқлашиб кўришди. Иккаласи ҳам учрашишдан мамнунлигини қайд этди.

    Жорий йилда Тўқаев ва Путин бир неча марта юзма-юз кўришди ва телефон орқали суҳбатлашди. Қозоғистон президенти июнда Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПХИФ)га келиб, ЛХР ва ДХР бўйича баёнот берганди. У республикаларни «квазидавлат» деб атаган ва Нур-Султон уларни тан олмаслигини айтганди.

    Ўшандан буён Россия ва Қозоғистон муносабатларида яна бир муаммо юзага келди: июлда Россия суди Қозоғистоннинг бутун экспорт нефтининг учдан икки қисмини ташувчи (шу жумладан Россия орқали) Каспий қувур консорциуми фаолиятини тўхтатиш ҳақида буйруқ чиқарди. Бундай қарор қабул қилинишига ишлаб чиқариш объектларида аниқланган экологик қоидабузарликлар сабаб бўлди.

    Шундан кейин Тўаев нефть етказиб беришни диверсификация қилиш, шу жумладан, Россия ҳудудидан ўтмайдиган йўналишдан фойдаланиш ҳақида топшириқ берди. Кўп ўтмай, суд ўз қарорини ўзгартирди ва Каспий қувур консорциумига 200 минг рубль миқдорида жарима белгилади.

    Мавзуга доир:

    • Путин ва Тўқаев 19 август куни Сочида учрашади
    • Қозоғистон Россиядан узоқлашиш сиёсатини олиб бормоқда — Модерн Дипломаcй
    • «Путин ва Тўқаев энди ўзаро дўст ёки ишончли ҳамкор бўла олмайди» — сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Россия ва Қозоғистон муносабатлари ҳақида

    20.08.2022, 14:08   Изоҳ (0)   13159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Черногория парламенти ҳукуматга нисбатан ишончсизлик вотумини эълон қилди

    20.08.2022, 13:07

    Путин ва Макрон май ойидан буён биринчи марта қўнғироқлашди ва Запорожье АЭСни муҳокама қилди

    20.08.2022, 12:06

    Ғарб разведкаси: Қрим аэродромидаги портлашлардан кейин Россия Қора денгиз флоти авиациясининг ярмидан айрилган

    20.08.2022, 11:20

    АҚШ Украинага «жанг майдонидаги вазиятни ўзгартиришга» қодир қурол-яроғ етказади

    20.08.2022, 10:05

    Украина ташқи ишлар вазири мамлакатларнинг Россия газига қарамлигини гиёҳвандликка қиёслади

    20.08.2022, 08:46

    Россияликлар орасида сўровнома ўтказилган: 58 фоиз аҳоли эски кийимлар сотиб олади

    19.08.2022, 23:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.