Бухоро шаҳридаги Ибн Сино кўчасида Nexia автомобили ёниб кетди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Маълум бўлишича, ҳолат бугун, 19 август куни соат 13:48 да содир бўлган.
Бухоро шаҳар ИИБ бошлиғи Баҳодирхўжа Шариповнинг аниқлаштиришича, Nexia-2 русумли автомобили салон қисмидаги электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнган.
Ёнғин натижасида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.
«Ёнғинга Фавқулодда вазиятлар бошқармасига қарашли 2 та ёнғин қутқарув экипажи жалб этилди. Ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин содир бўлган манзилгача масофа тахминан 3 километрни ташкил этади. Экипаж соат 13:51 да воқеа жойига етиб борди. Унинг атрофи 13:52 да ўраб олиниб, 13:55 да ўчирилди. Ҳозирда ёнғин зарари аниқланмоқда», — дейди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Миржон Файзуллаев.
Мавзуга доир: Чилонзорда ЙПХ хизмат машинаси ёниб кетди
Изоҳ (0)