• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда прокуратура терговчиси 50 минг доллар пора билан қўлга тушди

    Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида ВКА режимида, туман судининг судьяси Анвар Икромовнинг раислигида 1983 йилда туғилган, илгари Учтепа туман прокуратурасида терговчи лавозимида ишлаган шахсга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар суди матбуот хизмати «Дарё»га хабар қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Судланувчи 2019 йилнинг августидан Учтепа туман прокуратураси терговчиси лавозимида ишлаб келган.

    Эгаллаб турган лавозимига кўра, мансабдор шахс бўла туриб, бевосита ўзига юклатилган хизмат вазифаларидан келиб чиқиб, ўз фаолиятини қонун ҳужжатлари доирасида амалга ошириб, қонуний, асосли ва адолатли қарорлар қабул қилиш киради.

    Бироқ иш юритувидаги Тошкент шаҳар прокурорининг 2022 йил 8 апрель кунидаги розилиги билан Иқтисодий жиноятларга қарши департаментнинг Учтепа тумани бўлими томонидан МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодекси 184-моддасининг 3-қисми ва 189-моддасининг 1-қисми билан қўзғатилган жиноят иши бўйича 2022 йилнинг 9 апрель кунидан дастлабки тергов ҳаракатларини олиб борган.

    Терговчи ноқонуний бойлик орттириш мақсадида МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбари ҳамда жамиятнинг ҳуқуқшуносини бир неча маротаба Учтепа тумани прокуратурасига чақиртирган.

    Уларга жиноят иши бўйича жамиятнинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича аниқланган 1 миллиард 186 миллион 612 минг 773 сўмлик қўшимча қиймати солиғи ва 859 миллион 868 минг 334 сўмлик фойда солиғини жами 2 миллиард 46 миллион 481 минг 107 сўм миқдордаги зарарларни тўланмаган тақдирда, иш бўйича жамиятнинг раҳбарини айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилишни айтган.

    Бундан ташқари, унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашни, содир этилган жинояти унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кирса-да, унда беш йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланганини, жамиятнинг раҳбарига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик учун унга пора тариқасида 50 000 АҚШ долларини беришини айтган.

    Агар бунга рози бўлмаса ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушлашини ва қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашлик учун туман судига илтимоснома тақдим қилишини айтиб, тамагирлик йўли билан жамиятнинг ҳуқуқшуноси орқали 50 000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни беришни бир неча маротаба талаб қилган.

    Хусусан, МЧЖнинг ягона таъсисчиси ва раҳбарининг аризасига асосан, 2022 йил 29 апрель куни, соат 12:30 ларда, ДХХ Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, терговчи Учтепа тумани, Фарҳод кўчасидаги савдо мажмуаси олдига Matiz русумли автомашинада йўловчи сифатида келиб, у ерда уни кутиб турган жамиятнинг ҳуқуқшуносини ушбу автомашинанинг орқа ўриндиғига ўтқизган.

    Сўнг автомашина кинотеатр олдидаги чорраҳага етгач, автомашина салони ичида жамиятнинг ҳуқуқшуносидан полиэтилен пакетга солинган, олдиндан кимёвий ишлов берилган 50 000 АҚШ долларини олгандан кейин жамиятнинг ҳуқуқшуносини тушириб, ушбу машинада ҳаракатланишни давом эттириб, 3-бекатга яқинлашганида тезкор ходимлар томонидан тадбир давомида ушланган.

    Суд-дактилоскопик экспертизасининг хулосасига кўра, оқ-ҳаво рангли полиэтилен пакетда судланувчининг чап қўл катта бармоғининг изи борлиги аниқланган.

    Суд мажлисида судланувчи тариқасида сўроқ қилинган судланувчи унга эълон қилинган айбга қисман иқрорлик билдирди.

    Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 3-қисмининг «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва Жиноят кодексининг 45-моддасига асосан 3 йил муддатга мансабдорлик лавозимларида ва прокуратура идораларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда, 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    17.08.2022, 09:24   Изоҳ (0)   14317
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик ҳайдовчиларга Туркманистон визасини бериш тартиби соддалаштирилади

    17.08.2022, 09:16

    Тошкент метроси вагонида «свет» ўчиб, поезд тўхтаб қолгани бўйича қўшимча маълумот берилди

    17.08.2022, 09:13

    Ўзбекистонда 17 август куни ҳарорат бироз пасаяди

    17.08.2022, 09:09

    Ўзбекистонда чиқиндилар билан шуғулланувчи тадбиркорлар учун фойда ва ижтимоий солиқлар ставкаси 1 фоизга туширилади

    17.08.2022, 08:43

    Фаолияти март ойида тўхтатилгани маълум қилинганди — Экология бошқармаси қаршилик эркакнинг ўзини ёқишига сабаб бўлган корхона ҳақида

    17.08.2022, 08:24

    Қашқадарёда Spark ва Gentra ёниб кетиши инсон ўлимига сабабчи бўлди (видео)

    17.08.2022, 08:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40

    Жанубий Корея ҳарбий кучлари КХДР чегарасида огоҳлантирувчи ўт очди

    Дунё | 23 август, 14:20

    Навоийда солиқчилар томонидан ноқонуний ундирилган 2 млрд сўм тадбиркорга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 14:00

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.