• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қонун кучга киришига 1 ойдан кам вақт қолганига қарамай ҳамма негадир жим ва ҳаракатсиз» – ижтимоий тармоқ фаоллари Ўзбекистон ҳудудида реклама давлат тилида тарқатилиши ҳақида

    Шавкат Мирзиёев 6 июнь куни «Реклама тўғрисида»ги янги қонунни имзолади. У сентябрь ойининг бошида кучга киради. Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 28 декабрда қабул қилинган ва 17 мартда Сенат томонидан маъқулланган.

    Қонунда рекламада қўлланиладиган тилга, шунингдек, реклама мазмунини давлат тилидан бошқа тилларга таржима қилишга нисбатан янги талаблар белгиланди. Жумладан, қонуннинг 6-моддасига биноан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реклама Ўзбекистон Республикасининг давлат тилида тарқатилади. Шунингдек, ушбу моддада қуйидагилар белгилаб қўйилган:

    «Реклама мазмунининг таржимаси қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда бошқа тилларда такрор берилиши мумкин:

    • реклама мазмунининг бошқа тиллардаги таржимаси матни унинг Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги асосий маъносини бузиб кўрсатмаслиги керак;
    • ташқи реклама орқали жойлаштириладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матнининг пастки қисмида горизонтал ҳолда жойлаштирилиши ва умумий реклама майдонининг қирқ фоизидан ошмаслиги керак;
    • рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси матни ҳарфининг ўлчами Ўзбекистон Республикаси давлат тилидаги реклама матни ҳарфининг ўлчамидан кичик бўлиши керак;
    • теле- ва радиоканалларда, шунингдек босма нашрларда тарқатиладиган рекламанинг бошқа тиллардаги таржимаси ҳар кунги умумий реклама ҳажмининг йигирма фоизидан ошмаслиги керак.
    Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг амал қилиши:
    • фақат чет тилларда эълон қилинадиган босма нашрларда ва ноширлик маҳсулотининг бошқа турларида жойлаштириладиган рекламага;
    • кўрсатувни (эшиттиришни) чет тилларда амалга оширувчи оммавий ахборот воситаларининг теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларини намойиш этиш (эшиттириш) жараёнида жойлаштириладиган рекламага;
    Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги материалларни фақат чет тилларда жойлаштирадиган веб-сайтларнинг ахборот ресурсларига жойлаштириладиган рекламага нисбатан татбиқ этилмайди.

    Белгиланган тартибда рўйхатга олинган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари), босма усулда терилган бўғинли белгилар (логотиплар) асли қайси тилда бўлса, шу тилда келтирилиши мумкин».

    Адлия вазирининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси ҳамда блогер Шаҳноза Соатова «Реклама тўғрисидаги қонун ҳадемай кучга киради — яна тилимиз биринчи ўринда эмас(ми)?», деб савол қўйди.

    Шундан сўнг ижтимоий тармоқ вакиллари ушбу фикрга ўз муносабатларини билдирди. «Дарё» мазкур фикрларнинг барчасини бир жойга тўплади.

    «Ҳеч бир тадбиркор идораси, дўкони ё савдо маркази пешидаги реклама лавҳаларини янгилашга ҳаракат ҳам қилмаяпти»

    9 сентябрдан янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги қонун кучга киради. Аммо буни гўё ҳеч ким билмайдигандек — кузатилаётган ҳаракатсизлик ва жимжитлик ёқмаяпти.

    Гап шундаки, янги таҳрирдаги Қонунга кўра реклама давлат тилида берилиши шарт. Вазиятга кўра бошқа тилларга таржимаси келтирилиши мумкин, бироқ унинг шрифти давлат тилидаги асосий матндан кичикроқ бўлиши, мазмунини тўғри ифодалаши ҳамда умумий реклама майдонининг кўпи билан 40 фоизини эгаллаши мумкин.

    Қонуннинг ушбу 6-моддаси янги таҳрири шахсан мени жуда қувонтирган эди — пешлавҳалар тили бўйича ҳозирги бошбошдоқлик, бошқа тилнинг устунлигига барҳам берилар деб ўйлагандим.

    Лекин Қонун кучга киришига 1 ойдан кам вақт қолганига қарамай ҳамма негадир жим ва ҳаракатсиз. Ҳеч бир тадбиркор идораси, дўкони ё савдо маркази пешидаги реклама лавҳаларини янгилашга ҳаракат ҳам қилмаяпти, масъул ташкилотлар, хусусан, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва соҳага бош масъул Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти жим. Департаментнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида бу ҳақида бирон гап йўқ, телевидение ва радиода бу ҳақида сўз айтилмаяпти, тадбиркорлар лавҳаларни янгилаш тўғрисида хабарнома ҳам олмаганлар. Хуллас, амалда ҳеч ким Қонуннинг 6-моддасини бажармоқчи эмас, шекилли.

    Ваҳоланки, бу қонун ва уни бажармаслик учун жавобгарлик борлигини ҳам четга суриб турайлик, булар бари тадбиркор учун харажат ва эртага яна кўчадаги баннерлар мажбуран олдириляпти, деб норозиликлар тармоққа чиқади. Нега шу кунгача зарур чоралар кўрилмади? Қонун кучга кирган кундан нима бўлади? Бажарилмайдими? Ё яна ҳокимият органлари билан тадбиркорлар жанги тармоққа чиқиб, масала сиёсийлашиб, «бўлди-бўлди» деб ортга қайтиладими? Бу Қонун-ку???

    Қачонгача шаҳарларимиз тугул ҳатто чекка қишлоқларимиз ҳам бизнинг ўзга тилга маънан қарамлигимизни шармандаларча жар солиб турувчи ташқи реклама лавҳалари билан тўлиб ётади?

    Давлат тили тўғрисидаги қонуннинг янги таҳрири-ку гумдон бўлди. Ҳеч бўлмаса, Реклама тўғрисидаги қонун ишласин. Давлат тили ўзбек тили бўлган мустақил Ўзбекистонми бу ё ҳамон мустамлака ўтмишидан қутулолмаётган юртми? Яқинда Грузияда кўрдим, лавҳалар рус, турк, инглиз тилларида, аммо ҲАMMAСИда албатта грузинча ёзилган, кейин бошқа тил. Ваҳоланки, Грузия биздан узоқроқ вақт мустамлака остида бўлган.

    Тил миллат характери, қатъияти, қадрини кўрсатувчи ойнадир. Ойнамиз хиралашган, тозалаб олиш керак!

    Шаҳноза Соатова, адлия вазири маслаҳатчиси ва блогер

    «Адлия вазири маслаҳатчиси рус тилига қарши чиқди»

    Адлия вазири маслаҳатчиси рус тилига қарши чиқди. Шаҳноза Соатованинг айтишича, кўчалардаги русча реклама бизни «номуссиз» қилади.  Шунингдек, у Ўзбекистон ўзининг мустамлакачилик ўтмишидан (Россия) қутула олмаётганидан норози.

    Сергей Мохин, блогер

    «Агар ишлаш ва ривожланиш учун тил билишим керак бўлса, мен уни ўрганаман»

    Шаҳноза Соатованинг реклама ҳақидаги пости учун нега ҳамманинг жаҳли чиққанини тушунмайман. Шаҳноза адлия вазирининг давлат тили бўйича маслаҳатчиси эканидан бошлайлик.

    Давлат тили соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш ва тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини танқидий ўрганиш, қонун талабларига риоя этилиши юзасидан жамоатчилик назоратининг самарали шаклларини жорий этиш, давлат тилига оид қонун ҳужжатлари ижросини назорат қилишда иштирок этиш унинг иш вазифаларидандир.

    Агар ишлаш ва ривожланиш учун тил билишим керак бўлса, мен уни ўрганаман. Ҳар ким ўз ишини қилсин.

    Ирина Матвиенко, блогер

    «Ҳақиқатан ҳам бу бизнинг ягона муаммомиз, қолганлари аллақачон ечимини топган»

    Шаҳнозанинг сўзларига тўлиқ қўшиламан.

    Биринчида, ҳақиқатан ҳам бу бизнинг ягона муаммомиз, қолганлари аллақачон ечимини топган. Россияга боғланиб қолганимизни шармандали ҳолатимизнинг асоси.

    Бу ерда муносиб маош тополмасдан, у ерда ишлаётган 5 миллион мухожиримиз эмас, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларимиз учун муқобил бозорларнинг йўқлиги (биз ривожлантирмаган) эмас, алифбомиздаги 30 йиллик ноаниқлик эмас, умуман улар эмас, айнан рус тилига боғланиб қолганимиз.

    Ферузхон Ёқубхўжаев, блогер

    «Мен Шаҳноза билан ҳамфикрман»

    Шаҳноза жуда долзарб масалани кўтарган. Ва у бу масалани жуда чиройли ёритиб берган. Доим Шаҳнозанинг маърифатига қойил қоламан. Менга ўхшаб дод-войлавормайди. Агар мен шу мавзуда ёзганимда бақир-чақир қиворардим.

    Ҳар қандай шароитда ҳам мен ўз тилимнинг Ўзбекистонда ҳақиқатдан ҳам давлат тили бўлиши тарафдориман. Аммо давлатнинг энг катта амалдорлари боласини рус мактабига берар экан, ҳеч қачон «Давлат тили тўғрисида»ги  қонун ишламайди.

    Мен Шаҳноза билан ҳамфикрман.

    Шарифа Мурод, блогер

    «Ўзимиз ўз она тилимизни ҳурмат қилмаймиз»

    Танганинг бошқа томони ҳам бор. Ўзимиз ўз она тилимизни ҳурмат қилмаймиз. Бошқалардан ўрганишини талаб қиламизку, ўргатишни билмаймиз.

    Ўқув курслари эгалари қуйидаги комментларга эътибор қаратишларини сўрар эдим.

    Фото: Facebook

    Фото: Facebook

    Мубашшир Аҳмад

    17.08.2022, 13:17   Изоҳ (0)   9125
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ободонлаштириш бошқармаси масъуллари 28 туп дарахтни кесиб ташлади

    17.08.2022, 13:04

    Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди

    17.08.2022, 12:59

    Тошкентда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди

    17.08.2022, 12:33

    Ўзбекистон тижорат банкларида доллар курси яна 11 минг сўмдан ошди

    17.08.2022, 12:23

    Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси фавқулодда тўхтатилди

    17.08.2022, 12:14

    Андижонда 100 нафар хотин-қизга субсидия асосида тикув машиналари топширилди

    17.08.2022, 11:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.