«Бавария» Telekom билан шартномани узайтирди. Бу ҳақида жамоа расмий сайти маълум қилди.
Томонлар битим 2027 йилгача узайтирилганини маълум қилди. Германия чемпиони ва Европанинг энг йирик телекоммуникация компанияси 20 йилдан буён ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Мюнхенликлар ҳозирда ҳомийсидан йилига 45 миллион евро оларди. Шартнома узайтирилганидан бу миқдор 50 миллион еврога ошди, дея хабар беради Билд.
Шу тариқа «Бавария» 5 йилда 250 миллион евро ишлайди — бу Бундеслига тарихидаги энг йирик ҳомийлик шартномасига айланади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)