«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Мисрда ёниб кетган черков тиклаш жараёнини қўллаб-қувватлаш учун катта миқдорда пул ажратди.
Мисрнинг Гиза шаҳрида жойлашган қибтийлар черковида 14 август куни ёнғин чиққанди, натижада камида 41 шахс қурбон бўлган, ўнлаб одам жароҳат олган.
Мисрлик футболчи ҳодисадан кейин черковни тиклаш учун 3 миллион Миср фунти (154 минг евро) ажратган. Бу ҳақда Миср ОАВ хабар қилмоқда.
Бундан ташқари футболчи воқеа юзасидан ҳамдардлик билдирган.
Изоҳ (0)