Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги клиникада шифокор қабулига навбатсиз кирган опа-сингил жанжал кўтаргани хабар қилинганди. Тошкент шаҳри судларининг «Дарё»га маълум қилишича, икки аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Фото: Telegram

Фото: Telegram

Маълум қилинишича, 4 май куни соат 20:30 ларда Юнусобод туманида жойлашган хусусий клиникалардан бирида 30 ёшли Й.Л. ва унинг 26 ёшли синглиси Й.Х. шифокор кўригига навбатсиз кириб кетган. Бундан норози бўлган навбатда турган эркак М.С. (1993 йилда туғилган) эътироз билдирган. Натижада улар ўртасида ўзаро жанжал чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) аломати билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, аёллар февраль ойида Юнусобод туманида содир бўлган яна бир жиноят билан айбланган. Унга кўра, опа-сингиллар ва 1995 йилда туғилган эркак мазкур тумандаги автобус бекатида бир фуқарони уриб, унга тан жароҳати етказган.

Суд ҳукмига кўра, опа-сингиллар Жиноят кодексининг 277-моддаси билан айбли деб топилиб, уларга 4 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Италиянинг аграр соҳага оид университетлари филиаллари очилади
Дунё
Россияда “Сарой тўнтаришлари”нинг бошланиши, парвоз вақтида портлаб кетган “Челленжер” ва генерал Власовнинг хоинлиги. Кун хронологиясида 28 январь
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари икки давлатга ID карта орқали ўтиши мумкин бўлади