Сурхондарёда Cobalt олиб бераман деб фуқарони 110 млн сўмга чув туширган шахс ушланди.
Қизириқ туманида 2022 йил 5 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг «Янги ҳаёт» маҳалласида яшовчи, Ш.Ш. (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Унда шу туманда яшовчи, С.I. 2021 йил июнь ойида Cobalt олиб беришини айтиб, 110 миллион сўм пулларини яшаш уйидан олиб кетиб, ҳозирги кунга қадар Cobalt олиб бермасдан ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборганини билдирган.
5 август куни С.I.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)