Россиянинг Москва вилоятида бир гуруҳ ўзбекистонлик мигрантларнинг 900 минг рублга яқин иш ҳақлари ундириб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, агентликнинг Москва шаҳридаги ваколатхонаси негизидаги Меҳнат мигрантларининг мурожаатлари билан ишлаш ва уларга ҳуқуқий кўмаклашиш маркази томонидан Москва вилоятидаги «Сервис-с» корхонасида ишлаётган 7 нафар ўзбекистонликнинг апрель, май, июнь ва июль ойлари учун жами 900 минг рублга яқин иш ҳақлари иш берувчидан ундириб берилган.
Аввалроқ Россияда вафот этган Ўзбекистон фуқаросининг оиласига 500 минг рубль моддий ёрдам ундириб берилганди.
Изоҳ (0)