Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида коммунал тўловлар учун ундирилган пулларни ўзлаштирган ширкат аниқланди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда, «З.К.» хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати моддий жавобгар ҳудуддаги хонадон эгаларидан коммунал тўловлар учун ундирилган жами 237,2 миллион сўмни банк кассасига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Киевдаги бомбапаноҳларнинг 44 фоизи ёпиқ ёки яроқсиз экани маълум қилинди
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Маҳаллий
Тошкентда пул эвазига ҳаж визаси ва квота олиб бермоқчи бўлганлар ушланди