Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Новий очаг» нашри навбатдаги хуштаъм ва иштаҳа очар таом рецепти билан бўлишди. Сарма таоми кечки овқат ҳамда байрам дастурхони учун айни муддао.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»
Керакли маҳсулотлар:
  • суякли қўй гўшти — 1 килограмм;
  • пиёз — 3 дона;
  • карам — 1 дона.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»
Начинка учун:
  • қўй гўшти қиймаси — 500 грамм;
  • гуруч — 250 грамм;
  • булғор қалампири — 250 грамм;
  • пиёз — 2-3 дона;
  • ўсимлик ёғи — 200 мл;
  • томат пастаси — 100 мл.
  • тимян, ялпиз, туз ва зираворлар.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»
Димлаш учун:
  • селдер — 2-3 дона;
  • сабзи — 1 дона;
  • саримсоқ — 3-4 дона;
  • петрушка — 4-5 дона.
Тайёрланиш жараёни:
  • Начинка учун пиёзнинг ярми, саримсоқ майда тўғралади, тимян ва ялпиз қўшилади, зираворлар билан биргаликда қўй гўшти қиймасига аралаштирилади.
  • Карамнинг барглари эҳтиёткорлик билан ажратиб олинади.
  • Идишда сув қайнатилади. Қайнаб чиққач карам барглари юмшагунча пиширилади.
  • Пиёз паррак шаклда тўғралади, суякли гўшт (катта бўлакларга бўлинади), қизаргунча пиёз билан қовурилади.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»
  • Кейин 3 литр сув қуйиб, қайнатиб олинади ва тахминан 30 дақиқа давомида қайнаш учун қолдирилади.
  • Сарма тайёрлаш учун 2 ош қошиқ начинка карам барги устига қўйилади ва рулет шаклида ўралади.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»
  • Алоҳида идишнинг пастки қисмига селдер, петрушка, майдаланган саримсоқ, сарма, қайнатилган гўшт терилади. Барча масаллиқлар тугагунча қатлам такрорланади.
  • Сўнгра барча маҳсулот устидан бульон қуйилади. Таом қайнаб чиққач, тахминан бир соат давомида паст оловда пиширилади.
  • Сарма тайёр бўлгач таъбга кўра кўкатлар билан безатиб, дастурхонга тортиш мумкин.

Фото: «Новий очаг»

Фото: «Новий очаг»

Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради 
Маҳаллий
Тошкентда кўприк устидаги “Газел” ёниб кетди (видео)
Бизнес
Россиядан Осиёга кўмир экспорти нархи ошгани маълум қилинди