Руслар учун виза бериш ва АҚШга киришда ҳеч қандай чекловлар йўқ. Бу ҳақда Давлат департаментининг визалар берилишини назорат қилувчи вакили Жули Стаффт маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza нашри.
АҚШнинг Москвадаги элчихонаси ҳозирда «Россия расмийлари томонидан элчихона фаолиятига қўйилган чекловлар туфайли» виза олиш учун аризаларни қабул қилмаётган бўлса-да, Россия фуқаролари исталган бошқа давлатдаги АҚШ дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилишлари ва виза олишлари мумкин, дейди Стаффт.
Ва улар буни мунтазам равишда амалга оширади, биз эса буни мамнуният билан қабул қиламиз», – деган департамент вакили.Маълумот учун:
- Украина президенти Владимир Зеленский август ойи бошида барча Ғарб давлатларини Россия фуқароларига виза беришни бутунлай тўхтатишга ва Ғарбда бўлган русларни Россияга қайтаришга чақирган эди.
- Европада ҳозир Украинадаги уруш туфайли россияликларга Шенген визаларини беришни тўлиқ тўхтатиб қўйиш имконияти ҳақида фаол мунозаралар олиб борилмоқда. Таклиф расман муҳокама учун тақдим этилди; август ойининг охирида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг йиғилишида кўриб чиқилиши кутилмоқда.
- АҚШнинг Москвадаги элчихонаси 2021 йилнинг май ойидан бери виза олиш учун аризаларни қабул қилмаяпти. Қўшма Штатларда бу кадрлар етишмаслиги билан изоҳланган — аввалроқ Россия бу давлатни «дўст бўлмаганлар» рўйхатига киритган эди, бу эса россиялик ходимларни дипломатик ваколатхоналарда ишлаш учун ёллашни имконини чекланишига олиб келди.
Изоҳ (0)