Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди домла Хақбедиев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Шу муносабат билан идора таъзия билдирди.
«Аллоҳ таоло марҳум уламо Шоди домлани Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат қилсин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айласин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанд-у аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажр-у мукофотлар ато этсин.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан марҳум уламонинг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз», – дейилади таъзия матнида.
Изоҳ (0)