Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳаётни суғурталаш барча суғурта хизматларининг деярли учдан бир қисмини ташкил қилди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда умумий молиявий хизматлар таркибида суғурта хизматлари 7,2 фоизни ташкил этди. Суғурта хизматлари таркибида ҳаётни суғурталаш хизматлари 29,6 фоизни эгаллаган.
Бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш, тиббий суғурта, транспорт воситалари суғуртаси, мол-мулкни суғурталаш ва бошқа суғурта турлари 58,6 фоизни ташкил этган. 2022 йилнинг 6 ойида суғурта хизматларининг умумий ҳажмида қайта суғурталаш бўйича хизматлар 11,8 фоизга эга.
Изоҳ (0)