Қорақалпоғистонда «Қўнғирот—Мискин—Қўнғирот» йўналишида қатновчи шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон транспорт вазирлиги хабар берди.
Маълум қилишинича, Қорақалпоғистоннинг Мискин, Тўрткўл, Элликқалъа туманлари аҳолиси учун 2022 йил 10 август кунидан бошлаб 2 та вагондан иборат шаҳарлараро йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилади.
Ушбу вагонлар «Тошкент—Қўнғирот—Тошкент» йўловчи поезди ҳаракатланадиган кунлари 35-, 36-умумий тартиб рақам билан поезд таркибида ҳаракатланади. Жумладан, 2022 йилнинг 10 август кунидан бошлаб 53-сонли «Қўнғирот—Тошкент» йўловчи поездининг охирги қисмига вагонлар уланади ва Қўнғирот бекатидан Мискин бекатигача ҳаракатланади. Ва шу куни Мискин бекатида узилади.
2022 йилнинг 11 август кунидан бошлаб эса 54-сонли «Тошкент—Қўнғирот» йўловчи поездининг охирги қисмига вагонлар уланиб, Мискин бекатидан Қўнғирот бекатигача ҳаракатланади.
Фуқаролар қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишилари мумкин.
Изоҳ (0)