Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Халқаро армия ўйинлари — «АрМИ-2022» доирасида ўтказиладиган «Танк биатлони» мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Дунё ахборот агентлиги.

Фото: Дунё ахборот агентлиги

Фото: Дунё ахборот агентлиги

Унда делегация аъзолари, қатнашувчи давлатлар жамоа вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган. Қуръа натижаларига кўра, биринчи дивизионда қатнашадиган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчиларидан иборат жамоа қизил рангли танкда Вьетнам, Венесуэла ва Қозоғистон танкчилари билан иккинчи юришда ҳаракатланадиган бўлган. Шундай қилиб, полковник Жума Аташев бошчилигидаги жамоага биринчи дивизионда Озарбайжон, Беларусь, Вьетнам, Венесуэла, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Мўғулистон ва Россия Федерацияси давлатлари жамоалари рақиблик қилади.

«Жамоамиз ‘Фориш’ полигонида мусобақага жиддий тайёргарлик кўрди. Йигитларимизнинг кайфияти аъло даражада. Энг муҳими шу, менимча. Экипажларимиздаги ҳар бир иштирокчи бир тан-у бир жон бўлиб, «Мен ғолиб!» шиори остида ҳаракат қилган ҳолда насиб қилса, юқори натижаларни қўлга киритиб юртимизга қайтамиз», — дейди жамоа мураббийларидан бири, подполковник Исмоил Наврўзов.

Эслатиб ўтамиз: Халқаро армия ўйинларининг энг қизиқарли ва шиддатли йўналиши ҳисобланадиган «Танк биатлони» мусобақаси Россиянинг Москва вилоятида жойлашган «Алабино» полигонида бўлиб ўтади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар