Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 5 август куни алимент пулини ундириш учун борган МИБ ходими пичоқланди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг маълум қилишича, МИБнинг туман бўлими ижрочиси «Қутлуғобод» маҳалла фуқаролар йиғинининг Калтатой қишлоғида яшовчи фуқародан шу қишлоқда истиқомат қилувчи собиқ турмуш ўртоғининг бир нафар вояга етмаган фарзанди фойдасига 15 миллион сўм алимент пулларини ундириш бўйича суд ижро ҳужжатига асосан икки ҳамкасби билан борган.
Маст ҳолатда бўлган хонадон эгаси алимент пулларини бермаслик мақсадида жанжал кўтариб, қўлида бўлган ошхона пичоғи билан хизмат вазифасини бажараётган МИБ ходими танасига бир неча маротаба уриб, жароҳат етказган.
Оқибатда жабрланувчи қорин бўшлиғининг чап ва пастки қисми, кўкрак қафасининг чап биқин соҳаси ҳамда чап елка соҳаларига санчилиб кирган жароҳати ташхиси билан туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч бўлимига ётқизилган.
Кўрсатилган тиббий муолажалар натижасида унинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Изоҳ (0)