• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Конституцияга битта нормани киритиб «ҳаётни гўзал» бўлишига эришиб бўлмайди» – депутат Шуҳрат Полвонов

    Ўзбекистонда 25 июндан то 1 августгача Конституциясига ўзгартишлар киритиш бўйича фуқаролардан 117 мингдан ортиқ таклиф келиб тушган.

    Киритилаётган ўзгариш орасида амалдаги 99-модда (вилоятлар, туманлар ва шаҳарларда (туманга бўйсунадиган шаҳарлардан ташқари) ҳокимлар бошчилик қиладиган халқ депутатлари Кенгашлари ҳокимиятнинг вакиллик органлари бўлиб, улар давлат ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб ўз ваколатларига тааллуқли масалаларни ҳал этадилар) ҳам бор. Ушбу моддани янги таҳрирда «Тегишли ҳудуддаги ижроия ҳокимиятига вилоят, туман ва шаҳар ҳокими бошчилик қилади. Халқ депутатлари Кенгашларига унинг депутатлари орасидан қонунга мувофиқ сайланадиган раис бошчилик қилади» тарзида ўзгартириш таклиф этилган.

    Конституциянинг 90-моддаси бўйича таклиф этилаётган лойиҳанинг аҳамияти ва бу ўзгартириш ижро ҳамда назорат органларига қай даражада таъсир кўрсатиши ҳақида Олий Мажслис Қонунчилик Палатаси депутати Шуҳрат Полвонов «Дарё»га мулоҳазаларини билдирди.

    Шуҳрат Полвоновнинг айтишича, ҳокимларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам ижро ҳокимиятини ҳамда маҳаллий давлат вакиллик ҳокимиятини бошлиғи сифатида туриши ҳаспўшлаб келинган.

    Ислоҳотларни ўтказишда тезкорлик керак, ҳудудлардаги муаммоларни якка бошчилик асосида ҳал қилиш, тезроқ муаммоларни ечимини топади, деган оқлов сабабларини кўрсатдик. Лекин ҳаётимизнинг ўзи бу борада анча салбий натижаларни сувнинг юзига олиб чиқиб берди. Қандай маънода? Бугун ижтимоий тармоқларни кўринг, энг кўп муҳокамага сабаб бўлаётган, агар бўлиб чиқсак: вазир, ҳоким, депутат, журналист, пракурор, суд орасида, мен ўйлайман, биринчи ўринда ҳокимлар ва уларнинг ваколатлари ҳақида. Буни ўзига хос сабаблари ҳам бор, албатта.

    Нега шундай бўлди? Нега бугун ҳокимларнинг фаолияти кўпроқ муҳокамага сабаб бўляпти? Фуқароларимиз ҳам конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақида таклифлар бераётганда шунчаки уйда ўтириб, зерикканидан таклиф бераётгани йўқ. Улар ҳаётида муаммоларга учраяпти, шу вазиятларга дуч келяпти, ечим топмаяпти масалалар. Шундан келиб чиқиб таклиф беришяптида. Бугун фуқаролар мана шу бераётган таклифида давлат бошқаруви соҳасида яхши томонга ўзгаришларни хоҳлаяпти, шундай бўлишини истаяпти.

    Бундан мақсадки, давлат органига, ҳокимликларга мурожаат қилганда ечими топиладиган бўлсин, жойлардаги ҳокимликлар ваколатларини мутлоқ фойдаланувчи сифатида қолиши салбий деб биляпти. Шу сабабли ҳам муҳокамалар жараёнида қўмитамизда ҳам, экспертлар билан ҳам буни маъқул таклиф деб топдик. Бугунги кунда конституциянинг айнан 99-моддасига ўзгартириш киритиш, яъни ҳокимларни ижро ҳокимиятига раҳбар сифатида олиб, вакиллик органларини алоҳида депутатларни ўзининг ичидан сайланган раҳбар бошқаришини назарда тутувчи нормаларни ишлаб чиқяпмиз», - деди депутат.

    Халқ вакилининг алоҳида таъкидлашича, конституцияга битта нормани киритиб «ҳаётни гўзал» бўлишига эришиб бўлмайди.
    Лекин конституцияга киритилаётган нормалар бизни бошлаётган ислоҳотларимизнинг бошланғич нуқтаси бўлади. Сабаби айтганингиздек, тасаввур ҳам қилдик конституцияга шундай норма ҳам кирди, лекин бу масалани ечиб бермайди, бу аниқ. Бу аксинча шу соҳадаги ислоҳотни энди натижага эришгунга қадар талаб қилади. Яъни нималарда бу кўринади?

    Биринчидан, бугунги кунда маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги қонунимиз амалда. Демак бу қонунни тўлиқ қайта кўриб чиқишимиз керак ёки алоҳида иккита қонун қиламиз. Бу ерда ҳали ҳокимликларни фақатгина маҳаллий кенгашнинг раислигидан кетиши ҳақида гап кетяпти. Бу дегани кенгашнинг ваколатлари кенгайиб кетиб, эртадан бошлаб кенгаш энди ҳокимларни тўлиқ назорат қилар экан, деган тушунчани ҳам бермаслиги лозим. Бундай ўйласак хато бўлади. Чунки тасаввур қилинг кенгашнинг ичида депутатлар ким? Шу маҳаллий ҳудуддаги корхона раҳбарлари, мактаб директорлари, соғликни сақлаш соҳасида, жуда бўлмаса тадбиркор. Ҳаммасининг иши ҳал бўладиган асосий жой – ижро ҳокимияти. Улар вакиллик органига тобе бўлмасаларда кундалик ишлари жиҳатидан ҳокимга тобе бўлади.

    Яна битта кейинги муаммо: вакиллик органини ҳам ўтирадиган жойи қаер десангиз – ҳокимият. Унинг моддий таъминоти ҳокимиятда, ташкилий таъминоти яъни кадрлар билан ишлаш, мажлисларга тайёргарлик, ўтказиш. Тўғри биз унга котибият олиб бердик, лекин тўрт-беш кишидан иборат котибият бутун бошли 60 кишилик депутатлар корпусини бошқариш ва уларнинг фаолиятини юритиш учун етарлими? Мана шу масалани бу томонлари ҳам бор.

    Қачонки вазият яхши томонга ўзгариб бориши сезилиб бошлайди, конституцияга ўзгартириш киритганимиздан сўнг иккита ҳокимиятни иккига ажратиб уларни бир-биридан фаолият юритишида ҳам мустақиллигини таъминлаб беролсак, ана ўшанда ҳокимларнинг жавобгарлиги, масъулияти ошади. Бу томонда кенгашлар ўзига берилган ваколатни ҳамда босим йўқлигини ҳис қилгандан кейин назорат қилиш функцияси кучаяди. Шу сабаб ҳам конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар муҳим, яъни нимаси билан олдимизда қиладиган ишларимизнинг бошланғич нуқтаси бўлганидан, -  деди Шуҳрат Полвонов.

    Мавзуга доир:

    • ЙҲХТ Ўзбекистондаги конституциявий референдумни кузатиш бўйича миссия юборишни тавсия қилди
    • «Ҳокимларни депутат ва сенатор бўлиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш керак» — Twitter’да конституциявий ислоҳотлар юзасидан навбатдаги аудиочат ўтказилди
    • «Конституция фақат Ўзбекистон халқининг таклиф ва фикрлари асосида ўзгартирилади ҳамда такомилга етказилади» — Шавкат Мирзиёев

    10.08.2022, 19:49   Изоҳ (0)   10215
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ҳокимлик захирасидаги 1 гектар ерни 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    10.08.2022, 19:43

    Қашқадарёда иккита Damas ва Nexia тўқнашди (видео)

    10.08.2022, 19:29

    Фарғонада ҳаракатланаётган автомобиль салонидан танасини чиқариб олган аёл жаримага тортилди

    10.08.2022, 19:23

    Наманганда тест вароғини йиртиб олиб чиқиб кетган абитуриент имтиҳондан четлаштирилди

    10.08.2022, 19:19

    Ўзбекистонда яқин қариндошлар бир давлат органида ишлаши тақиқланмоқда

    10.08.2022, 19:16

    Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара бўйича барча масалаларни йил охиригача якунлаши кутилмоқда

    10.08.2022, 19:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ирим сабабли эмас: нима учун уйдаги ўргимчакни ўлдириш тавсия этилмайди?

    Лайфстайл | 12 июл, 12:35

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Олмаотага кетаётган фуқаро Ўзбекистондан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган гилам билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.