Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Президент Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент архитектура қурилиш институтига ташриф буюрди. Бу ерда президент институт талабалари билан суҳбатда бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Президент ёшларни билим олишдан чарчамасликка чорлар экан, жумладан, шундай дейди:
«Билимга интилган ҳар бир инсон ҳар қандай шароитда ҳам ўз устида ишлаши аниқ. Мен ушбу институтни тўлиқ қайта қуриш, барча шароитлар билан таъминлаш ҳақида топшириқ берганимда битта нарсани ўйлагандим. Бу — сиз каби ёшларнинг келажагини таъминлашдир».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
Президент талабаларга ҳар бир дақиқани қадрлаш кераклигини айтди.
«Билим олиш орқали ўзингизга инвестиция яратишингиз мумкин. Вақт шиддат билан ўтиб кетади, шуни ҳеч қачон унутманг. Кейинчалик қўлдан чиқарилган имкониятлар учун пушаймондан фойда йўқ», — дея қўшимча қилди давлат раҳбари.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Шавкат Мирзиёев ушбу институт аввал бир вақтнинг ўзида тўртта жойда жойлашганини эслаб ўтиб, талабалар ҳам сарсон бўлганини алоҳида қайд этди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман
«Авваллари архитектура институти биноси тўртта жойга бўлинган эди. Талабалар ҳам, домлалар ҳам сарсон бўлган.

Мана, ҳаракат қилса қилса бўлар экан-ку. Лекин бу ҳаммаси эмас. Биз архитектура-қурилиш таълими бўйича кластер устида ишлашимиз керак. Керак бўлса мактабгача таълимдан бошлаб илмий тадқиқот марказларигача бирлашиб ишлаши керак», — дея қўшимча қилди президент.

Изоҳ
Асосий янгиликлар