Хитойнинг Alibaba корпорацияси харажатларни камайтириш мақсадида 2022 йилнинг иккинчи чорагида ходимлар сонини 9241 нафарга қисқартирди. Бу ҳақда сешанба куни компания пресс-релизига таяниб, Bloomberg агентлиги хабар берди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, ишчилар сонини қисқартиришга инфляциянинг ўсиши, материаллар нархининг ошиши ва сиёсий кескинликлар сабаб бўлган. Ҳозирда компанияда 245,7 минг киши ишлайди.
Жаҳон электрон тижорат етакчисининг иккинчи чоракдаги даромади 205,55 миллиард юанни (тахминан 30,68 миллиард доллар) ташкил этган бўлса, биринчи чоракда бу кўрсаткич 204,05 миллиард юань (тахминан 30,4 миллиард доллар) даражасида эди.
Аввалроқ Дунёдаги энг қиммат брендлар маълум бўлганди. Улар орасидан Alibaba ҳам жой олган.
Изоҳ (0)