Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Профил» нашри тақдим этган ушбу рецептга кўра, помидор, бақлажон ва саримсоқли салатни тайёрлаш жуда осон. Салат кам масаллиқ талаб қилса-да, мазаси оғизда қолади.

Фото: «Профил»

Фото: «Профил»

Керакли маҳсулотлар:

  • бақлажон — 2 дона;
  • бодринг — 3 дона;
  • помидор — 3 дона;
  • саримсоқ — 2 бўлак;
  • сметана — 3 ош қошиқ;
  • ўсимлик ёғи — 70 мл;
  • кўкат, туз ва зираворлар.
Тайёрланиш жараёни:
  1. Бақлажон катта тўртбурчак шаклда тўғраб олинади.
  2. Сўнгра ўртача оловда қизиган ёғда қовурилади.
  3. Бодринг ва помидор ҳам катта тўртбурчак шаклда тўғралади.
  4. Кўкатлар майда тўғралади.
  5. Қовурилган бақлажон совигач, тўғралган саримсоқ қўшилади.
  6. Сўнгра барча масаллиқ аралаштирилиб, сметана қўшилади.
  7. Туз ва зираворлар сепилиб, яхшилиб аралаштирилгач, дастурхонга тортилади.
Ёқимли иштаҳа!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда яшил энергетика даври бошланганига уч йил бўлди. Нималар ўзгарди?
Маҳаллий
Фоторепортаж: Президент ташрифига тайёргарлик кўраётган Наманган
Спорт
Лионель Месси Криштиану Роналдунинг рекордини янгилади