Ички ишлар вазирлигига «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасидаги нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолияти» тури учун лицензия бериш ваколати берилмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Telegram каналида маълум қилди.
«Давлат божи тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, ушбу фаолият тури учун давлат божи миқдори БҲМнинг 10 баравари миқдорида этиб белгилаш кўзда тутилган.
Қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракциялари томонидан кўриб чиқилмоқда.
Аввалроқ Олий Мажлис депутатлари такси ҳайдовчиларидан лицензия талаб қилмаслик таклифини илгари сургани ҳақида хабар берилган эди.