Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида 23 ёшли спортчи йигит сувдан ўлик ҳолда топилгани, марҳумнинг акаси укаси ўлдирилган бўлиши мумкин деган гумонга бораётгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Спортни ривожлантириш бошқармаси ҳолат бўйича муносабат билдирди.
Қайд этилишича, марҳум спортчи сифатида бирон бир спорт туридан терма жамоа аъзоси ёки мавжуд спорт федерацияларининг спортчилар рўйхатида турмайди.
Шунингдек, спортчи тоифаси ва натижаларига эга эмас.
Эслатиб ўтамиз, жасади сувдан топилган йигит ўлими юзасидан терговга қадар текширув бошланган.
Изоҳ (0)