Хоразм вилойтининг Тупроққалъа туманида чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Департаментнинг Тупроққалъа туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, савдо мажмуаси атрофида валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган О.А. ва У.А фуқаро Г.га жами 3 200 АҚШ долларини 35,3 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга доир: