Фарғона шаҳрида гашиш гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаган шахс аниқланди.
2022 йилнинг 23 июль куни шаҳар ИИО ФМБ ТЕҚКБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Н.Ф Янги аср кўчасида ўзини шубҳали тарзда тутгани учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганда, «гашиш» гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.