Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Хитой Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Хитойнинг «Sinxua» агентлигига таяниб «Дунё» АА хабар берди.

Қайд этилишича, вазир буни Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистонга амалга оширган ташрифлари якуни бўйича журналистларга берган интервьюсида айтиб ўтган.

Шунингдек,  Ўзбекистонга ташрифи чоғида томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мавжуд консенсусдан ўзаро сиёсий ишончни чуқурлаштириш ва тараққиёт стратегияларининг боғлиқлигини мустаҳкамлаш учун устувор йўналиш сифатида фойдаланишга, шунингдек, икки томонлама муносабатлар эришилган ютуқларга таяниши ва янги тараққиёт сари интилиши учун биргаликда ҳаракат қилишга келишиб олганини маълум қилган.

Томонлар «Бир макон, бир йўл» ташаббуси доирасида ҳамкорликни сифат жиҳатдан юксалтириш, йиллик савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш ва янги мақсадларни белгилашга келишиб олган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинди, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказди, ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар