Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги икки томонлама шартнома лойиҳаси матни бўйича келишувга эришилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.
Маълум қилинишича, 25 июль—5 август кунлари Олма-ота шаҳрида Ўзбекистон—Қозоғистон қўшма демаркация комиссиясидаги Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Музокараларда Ўзбекистон—Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги икки томонлама шартнома лойиҳасининг матни бўйича келишувга эришилди ва чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳалари жамланмасини шакллантириш якунланди.
Навбатдаги учрашув дипломатик каналлар орқали келишилган санада Ўзбекистонда ташкил этилади.
Мавзуга доир: Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара демаркацияси бўйича ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқди
Изоҳ (0)