Наманганда жорий йил 6 ойи давомида кўриб тамомлаган ишлар орасида энг катта ўсиш ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятлар ҳисобига тўғри келди. Бу ҳақда Наманган вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Адҳамжон Мирзаев маълум қилди, дея хабар беради «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев.
Мирзаевга кўра, вилоятда Жиноят кодексининг 167-моддаси — ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш билан боғлиқ жинояти учун судланган шахслар сони 366 кишини ташкил этган. Ўтган йилнинг шу пайти уларнинг сони 135 кишига тенг бўлган. Бу 171 фоиз ўсишни англатади.
«Шунингдек, 2022 йилнинг биринчи ярми давомида ҳукм чиқарилиб якунланган ишлар сирасида талончилик, фирибгарлик, безорилик, гиёҳвандлик, қасддан баданга оғир ва ўртача оғирликда тан жароҳат етказиш, ўғрилик, порахўрлик ва ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиш каби жиноятлар салмоғи ўтган йилга нисбатан ортганини кузатиш мумкин», — дейди Адҳамжон Мирзаев.
Изоҳ (0)