Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида хонадонда ўқ-дори сақлаган фуқаро аниқланди.
Олинган маълумотга кўра, Мирзаобод туман ИИБ ЖҚГ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1987 йилда туғилган, Мирзаобод туманида яшовчи Р.Л.нинг яшаш хонадони кўздан кечирилган.
Натижада тегишли рухсатномасиз 14 дона 16 калибрли, «ИЖ» русумли ўқотар қуролга тегишли бўлган патронларни сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 248-моддаси билан жиноят иши қўзғатиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ (0)