• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ўзининг идеал амплуасини топган ва уни ўзгартиришни истамайдиган актёр ҳамда актрисалар (фото)

    Ҳар бир фильмида жозибали гўзалларни ёки жирканч кампирларни ўйнаб, бир-бирига ўхшамайдиган образларни танлашга ҳаракат қиладиган актёр ва актрисалар бор. AdMe нашри машҳур актёр ва актрисаларнинг фильмографиясини ўрганишга ва улар қайси персонажларни яхшироқ ижро этганини таҳлил қилди.

    Натали Дормер — маккора фитначи

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Натали Дормер табиатан айёр кўринишга эга, бу унга мураккаб ролларни мукаммал тарзда ўйнашга имкон беради. Экранда у кўпинча жуда ёқимтой ва ҳимоясиз қиз сифатида намоён бўлади, аммо фильм сўнгида ҳаммани ноғорасига ўйнатадиган фитнакор аёлга айланади. Тахт учун қўлидан келганини қиладиган Қирол Генрих VIII нинг хотинларидан бири, охир-оқибат асосий ёвуз ва манипуляторга айланган ақлли рассом — буларнинг барчаси истеъдодли Наталининг роллари.

    Сериаллари: «Тюдорлар» (2007-2010), «Тахтлар ўйини» (2011-2019), «Оддийлик» (2012-2019).

    Сирша Ронан — ўзига хос характерга эга қиз

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Сирша Ронан — жуда истиқболли актриса, у аллақачон жуда кўп ажойиб ролларни ўйнаган, агар диққат билан қарасангиз, у бошқаларга ўхшамайдиган, ўзига хос характерга эга, ажойиб ролларни ўйнайди. Ёш феминист, бошқа мамлакатни забт этиш учун йўлга чиққан жасур қиз, пушти сочли хаёлпараст, муносабат ўрнатишдан қўрқадиган аёл — Сирша бу ролларни маҳорат билан ижро этган.

    Фильмлари: «Кичик аёллар» (2019), «Бруклин» (2015), «Бёрд хоним» (2017), «Соҳилда» (2017).

    Зои Салдана — космик дарбадар

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Бошқа дунёлар ҳақидаги фантастик фильмлар жуда машҳур бўлган бир пайтда Зои Салдана кинодаги роли ҳақида қарор қабул қилишга муваффақ бўлди. Агар саргузашт ва макон билан боғлиқ рол бўлса, фильмда Зоини кўриш эҳтимоли катта. У Пандора сайёрасининг мағрур қизи, галактикани душманлардан қутқарувчи романтик жангчи қиз ва ҳатто юлдузлар флотининг лейтенанти, янги дунёлар сари космик кемада саёҳатга йўл олган дарбадар ролларини аъло даражада ижро этган.

    Фильмлари: «Аватар» (2009), «Галактика қўриқчилари» (2014), «Юлдузли йўл» (2009).

    Крис Пайн — чўрткесар йигит

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Даҳшатли жасорат ва мардлик хислатлари Крис Пайн ўйнаган кўплаб қаҳрамонларни ажратиб туради. У романтик фильмлардан узоқлашгандан сўнг, унинг фильмларида қатъий йигит образи мустаҳкам ўрин олди. Космик кеманинг мард капитани, тасодифан аёллар оролига тушиб қолган учувчи, Марказий разведка бошқармаси махсус агенти билан биргаликда ёвузликка қарши курашишга қарор қилган жангчи — буларнинг барчаси Криснинг ижод маҳсули.

    Фильмлари: «Юлдузли йўл» (2009), «Мўъжиза аёл» (2017), «Жек Райан: Хаос назарияси» (2014).

    Кара Делевин — ғайритабиий мавжудот

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кара Делевин модель сифатида танилганига қарамай, актёрлик соҳасида ҳам юксакликка эришди. Ишончли, ўткир кўзлари ва жозибадор кўриниши унга ғайритабиий мавжудотларни ўйнаш имкониятини берди. Ёвузликка қарши курашадиган нео-Виктория метрополидаги элф, кучли ва қўрқинчли сеҳргар сифатида қайта туғилган оддий қиз ва ҳатто сув париси — Кара ўзининг актёрлик истеъдоди борлигини исботлади.

    «Роу карнавали» сериали (2019), фильмлари: «Худкушлар гуруҳи» (2016), «Пен: Нетландга саёҳат» (2015).

    Орландо Блум – ўзга даврнинг қаҳрамони ва саёҳатчиси

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Орландо Блум фильмографиясида тарихий муҳит ва саргузашт фильмлари алоҳида ўрин тутади. У бундай қаҳрамонларни жуда яхши кўради ва ундан тўлиқ фойдаланади. Лихолеслик элф, тақдир тақозоси билан қароқчига айланган темирчи, Букингемнинг хавфли герцоги, қадимий троялик йигит, ёш салибчи рицар — Орландо қаҳрамонлари саргузаштларга эргашади ва улар томошабинни зериктирмайди.

    Фильмлари: «Узуклар ҳукмдори: Узуклар биродарлиги» (2001), «Кариб денгизи қароқчилари: Қора марварид лаънати» (2003), «Мушкетёрлар» (2011), «Троя» (2004), «Само қироллиги» (2005).

    Блейк Лайвли — ҳамма севадиган машҳур соҳибжамол

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    «Ғийбатчи қиз» телесериалидаги ролидан сўнг, Блейк ниҳоят кино оламида ўз ўрнини эгаллади. Мафтункор табассум ва жозибали кўриниш унга ҳаммага ёқадиган ва ҳайратга соладиган соҳибжамоллар ролини ўйнашга имкон берди. Машҳур мактаб ўқувчиси, романтик қиз, гўзаллик танлови иштирокчиси, суперқаҳрамон ҳам, ёвуз одам ҳам севиб қолган аэродром ходими ва ҳатто қаримайдиган аёл — буларнинг барчаси гўзал Блейкнинг роллари эканлигига ишониш осон.

    Фильмлари: «Жинси тумор» (2005), «Элвис ва Анабелл» (2007), «Яшил фонар» (2011), «Адалин асри» (2015), «Ғийбатчи қиз» сериали (2007-2012).

    Жесси Эйзенберг — ўткир тилли, аммо муваффақиятга эришадиган таниқли йигит

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Кўплаб мураккаб ролларни ўйнашга муваффақ бўлган Жесси Эйзенберг актёр сифатида эътирофга эришди. Барча дўстларини йўқотган ижтимоий тармоқ яратувчиси, ажойиб суперйўриқчи ва бизнесмен, найранглар ва иллюзияларнинг қобилиятли устаси — роллар осон эмас, лекин Жесси буни уддалади.

    Фильмлари: «Ижтимоий тармоқ» (2010), «Адолат лигаси» (2017), «Алдаш иллюзияси» (2013).

    03.08.2022, 20:44   Изоҳ (0)   19634
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Нафақат ёрқин образларга, балки эгаси ҳақида «гапирувчи» исмли қаҳрамонларга эга кино ва мультфильмлар (фото)

    03.08.2022, 10:45

    Уч бармоқли тираннозавр, электр фонар, қароқчилар тамғаси — фильм ижодкорлари томонидан мақсадли тарзда атайлаб қилинган хатоликлар (фото)

    01.08.2022, 16:48

    Воқеалар ривожи бир-бирига икки томчи сувдек ўхшайдиган машҳур фильмлар (фото)

    30.07.2022, 17:45

    Кинотавсия: бўш вақтингизни мароқли ўтказишга ёрдам берадиган янги турк сериаллари

    19.07.2022, 21:39

    Голливуд актрисаси Камерон Диас шон-шуҳрат чўққисига етганида кинони тарк этишига нима сабаб бўлганини айтди

    14.07.2022, 13:50

    «Ҳозир увуллавораман». Машҳур совет мультфильми — «Кўппак ва бўри»нинг яратилиши тарихи (фото)

    07.07.2022, 11:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда вазн ташлаган ходимларга пул берилади

    Дунё | 15 август, 11:23

    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 

    Реклама | 15 август, 10:30

    “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”нинг Савинё бўйича таклифига рад жавобини берди

    Спорт | 15 август, 11:01

    “Исроил халқаро журналистларга Ғазога киришга рухсат бериши лозим” — Трамп

    Дунё | 15 август, 10:55

    Мексика кўчаларида 4 минг долларлик робот ит сайр қилмоқда (видео) 

    Дунё | 15 август, 10:43

    Буюк Британияда чивин орқали юқадиган касаллик ҳолатлари икки баробар кўпайди

    Дунё | 15 август, 10:29
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.