Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойнинг «Ляонин» ва «Шандун» авиаташувчи кемалари АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга эҳтимолий ташрифи олдидан ўз портларини тарк этиб, денгизга чиқди. Бу ҳақда China Times ёзмоқда.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Шунингдек, Reuters хабар беришича, Хитой жанговар самолётлари Тайванни Хитой материгидан ажратиб турувчи чегара чизиғи бўйлаб очиқдан очиқ учмоқда. 1 августдан буён у ерда бир қанча Хитой ҳарбий кемалари жойлаштирилган.

1 август куни АҚШ «Роналд Рейган» авиаташувчиси ва бошқа бир нечта десант кемаларини Тайван ҳудудига ўтказди.

Пелосининг Тайванга бориш нияти ҳали расман тасдиқланмаган. CNN маълумотларига кўра, у оролга 2 август куни Тошкент вақти билан соат 19:00 атрофида етиб келиши мумкин. Ушбу хабар берилаётган вақтда Пелосининг самолёти Куала-Лумпурдан кўтарилган, у айнан қаерга кетаётгани ҳозирча номаълум.

Мавзуга доир: Хитой Пелоси Тайванга ташриф буюрса, АҚШ билан алоқалар бузилиши ҳақида огоҳлантирди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди