Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи ярмида иккиламчи бозорда (эски уйлар) ўртача уй-жой нархлари 7,1 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази «Дарё»га хабар қилди.

Маълум бўлишича биринчи чоракда эски уйлар нархи 1 фоизга кўтарилган. Апрель—июнь ойларида эса бу кўрсаткич 6 фоизга етган. 

Йил бошидан буён Тошкент шаҳрида иккиламчи бозорида уй-жой нархлари 11,3 фоизга ошди.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўзгариши

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида иккиламчи уй-жой бозоридаги нархлар ўзгариши
Фото: Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Нархлар кўтарилиши биринчи чоракда 6,3 фоиз бўлган бўлса, иккинчи чоракда 4,3 фоизга етган. 

Уй-жой нархларининг ўсиши барча туманларда қайд этилган. 

Энг катта ўсиш кўрсатган туманлар: 

  • Мирзо Улуғбек — 18,7 фоиз; 
  • Яккасарой — 16 фоиз; 
  • Яшнобод — 14,3 фоиз. 

Ҳудудлар кесимида жорий йилнинг биринчи ярмида уй-жой кўчмас мулк нархларининг энг катта ўсиш суръатлари қуйидаги вилоятларда қайд этилган: 

  • Тошкент — 15,6 фоиз; 
  • Навоий — 15 фоиз; 
  • Сурхондарё — 13,3 фоиз; 
  • Сирдарё — 11,5 фоиз. 

Наманган (-13,3 фоиз) ва Самарқанд (-1,3 фоиз) вилоятларида уй-жой нархлари пасайган.

 

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар